Государственный акционерный концерн «узфармсаноат»

Главная страница
Контакты

    Главная страница


Государственный акционерный концерн «узфармсаноат»



страница27/27
Дата06.01.2017
Размер5,69 Mb.


1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27







Биолог ва эколог олим

Алматов Карим Тожибаевичнинг

70 йиллик юбилейига бағишланади


Биология фанлари доктори, профессор Алматов Карим Тожибаевичнинг

хаёти ва фаолияти тўғрисида
К.Т. Алматов 1945 йилнинг 13 сентябрида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида хизматчи оиласида таваллуд топди. У 1962 йил ўрта мактабни тугатгач Нанай боғдорчилик совхозида ишчи бўлиб ишлади. 1963-1969 йиллар мобайнида Тошкент Давлат университетида (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасида таълим олиб, уни муваффақиятли тамомлади. 1969 йилда соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Ўлка медицина (хозирги Эндокринология) илмий текшириш институтига ишга йўлланма олди.

1978 йилда “Митохондриялар ички мембранаси полиэнзим тизимини норма ва потологияда деградацияси ҳамда уларни стабилланишини ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб (03.00.02-Биофизика), биология фанлари номзоди илмий унвонга эга бўлди. 1986 йилда унга “Тиббиёт биокимёси” мутахассислиги бўйича катта илмий ходим унвони берилди.

К.Т.Алматов 1986 йилдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультетида биохимия кафедрасининг, 1988 йилдан эса одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасининг катта илмий ходими сифатида фаолият олиб борди.

1990 йили К.Т.Алматов “Митохондрияларнинг мембранасини шикастланишининг ривожланиш механизми ва унда липолитик тизимнинг роли” мавзусида (03.00.04-Биохимия) докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва 1991 йилда биология фанлари доктори илмий даражани олишга сазовор бўлди.

У жахонда биринчи бўлиб жигар митохондрияларида фосфолипаза Д, фосфолипаза С ва лизофосфолипаза Д борлигини ва уларни норма ва патологиядаги ролини кўрсатди.

1990-1991 йилларда К.Т.Алматов Тошкент Давлат университетини одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасида доцент бўлиб ишлади. 1992 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Зоология ва паразитология институтида Эволюцион морфология ҳужайра биологияси бўлимини бошқарди, шу билан бир вақтда мазкур институт директорининг илм-фан бўйича ёрдамчиси бўлиб фаолият юритди. 1994 йили профессор (биокимё) унвонини олишга муяссар бўлди.

1994 йилдан бошлаб, у Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасида мудир бўлиб ишлай бошлади. Унинг кафедрадаги илмий-тадқиқотларига мувофиқ, янги йўналиш - тўқималар митохондрияси ва қоннинг шаклли элементлари, шунингдек, митохондриянинг кислород истеъмоли, оксидланишли фосфорланиши, эркин радикаллари ва кислороднинг фаол шакли, кальцийни ташилиши, липолитик энзимлари, липид ва фосфолипидлари, ва оғир метал тузларини митохондрияларга таъсирини нормада стресс ва патологик холатларини ўрганиш йўлга қўйилди.

Хозирги пайтда К.Т.Алматов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини физиология ва биофизика кафедрасида профессор бўлиб ишлаб келмоқда.

1989-2004 йилларда К.Т.Алматов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли Олий ўқув юрти ахбороти. Химия-биология фанлари журналини маъсул котиби бўлиб ишлади.

Профессор К.Т.Алматовнинг серқирра илмий фаолияти 420 дан ортиқ илмий ишларида (152 мақола илмий журналларда, шу жумладан 62 таси хориж журналларида чоп этилган) ўз аксини топган.Устоз 2 та муаллифлик гувохномаси олган, 6 та янги метод яратган, 7 та монография муаллифи. Профессор К.Т.Алматов физиология, биофизика, биохимия, экология ва эндокринология мутахассисликлари бўйича магистирлар, фан номзодлари ва докторларинитайёрлаган.Устоз ўзи ва шогирдлари билан биргаликда эришган фан ютуқлари натижаларини қатор халқоро анжуманларда дунё илим аҳли эътиборига ҳавола этмоқда. Мақола ва тезислари асосан Республика ва хориж журнал ва тўпламларида босилиб чиққан. Олинган натижалар етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда. Унинг раҳбарлигидаги илмий ишлар халқаро миқёсда машҳур бўлди.

Профессор К.Т.Алматовнинг 8 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 15 та услубий қўлланмалар муаллифи, жумладан олий ўқув юртлари бакалавр ва магистирлари учун ёзилган, “Физиология кровообращения. Физиология сердца” (2003), “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” (2004), “Улғайиш физиологияси” (2004), “Физиология кровообращение. Физиология сосудистой системы” (2005), “Қон айланиш физиологияси. Юрак физиологияси” (2005), ”Ички муҳит физиологияси” (2007), ”Олий асаб тизими физиологияси” (2012) каби дарсликлари; “Возрастная физиология» (2002), “Odam va hayvonlar fiziologiasidan izohli lug'аt” (2008) ўқув қўлланмаларини кўрсатиш мумкин.

Профессор К.Т.Алматов истеъдотли ва ташабускор фан ташкилотчиси. У Ўзбекистонда Тошкент шаҳар ва вилояти физиологлар жамиятини раиси. ЎзбекистонРеспубликаси Фанлар Академияси Физиология ва биофизика институти ҳузурида Олий аттестация комиссияси томонидан ташкил этилган“Одам ва ҳайвонлар физиологияси” ва “Биофизика” мутахассисликлари бўйича Ихтисослашган Илмий кенгаш раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Хозирги пайтдаМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошида Олий аттестация комиссияси томонидан ташкил этилган“Одам ва ҳайвонлар физиологияси” ва “Экология” мутахасисликлари бўйича Ихтисослашган Илмий кенгаш раиси бўлиб фаолият кўрсатмоқда.

У, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги "Олий ўқув юртлари Ахбороти. Химия-биология фанлари” журналининг маъсул котиби бўлиб ишлаган.

К.Т. Алматов 1995 – 2014 йиллари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кенгашининг аъзоси бўлиб фаолият кўрсатган.

К.Т. Алматов – бағри кенг инсон, айни пайтда у, ўз шогирдлари, талабалар ва ходимларига нисбатан талабчан устоз ва рахбар. Домланинг раҳбарлигида “Одам ва ҳайвонлар физиологияси”, “Биокимё”, Биофизика”, Ҳужайра биологияси” ва “Эндокринология” мутахассисликлари бўйича тайёрлаган 52 дан ортиқ магистирлар, 20 гаяқин биология фанлари доктори ва фанлари номзодлари, тиббиёт фанлари номзодлари республика ва хориж давлатлари тиббиёт ва илмий муассасалари, олий ўқув юрталари ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатиб, устоздан олган билим ва тажрибаларини ўз фаолиятларида тадбиқ этиб келмоқда.

Профессор К.Т.Алматовнинг фанда эришган асосий ютуқлари қуйидагилардан иборат:

* Митохондрия мембраналарида фосфолипаза А2 дан ташқари жаҳонда биринчи бўлиб лизофосфолипаза А1, фосфолипаза Д, лизофосфолипаза Д, фосфолипаза С ва тригглицеридлипазалар борлигини исботланган. Рахимов М.М. ва Алматов К.Т. илгари сурган биологик мембраналар таркибининг бошқарилуви ва функционал яхлитлиги эндоген липолитик энзимлар ҳисобига амалга ошиши ҳақидаги назарияси катта аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда Алматов К.Т. рахбарлигида шогирдлари томонидан бу энзимлар мембрананинг стресс ҳолатидаги шикастланишининг ривожланишида, шунингдек, токсик ва захарли моддаларнинг таъсирида, патологик жараёнларда, мембрананинг ўзгарувчан физиологик шароитга ва ташқи таъсирга мослашуви жараёнларида энзимлар иштирок этишидан далолат берувчи маълумотлар олинган. Бу тадқиқотлар амалий тиббиётда ва чорвачиликда муҳим рол ўйнаши исботланган.

* Каламушлар бир маротаба 36-370С ҳароратда сақланганда уларнинг нафас олиши секинлашади, 41-430С да кислородни қабул қилишини секинлашиши янада кучаяди. Иссиқлик таъсир этиши вақтини ошиши натижасида организмда газлар алмашинувини бузилиши тезлашди. Танадаги ҳарорат иссиқликни таъсир этиш муддатига ва интенсивлигига боғлиқ ҳолда ошиб боради. Меъда ва йўғон ичак тўқималарининг кислородни қабу қилиши иссиқликни таъсир этиш муддатига мос холда пасяди.

* 36-370С ҳароратда, ҳазм аъзолари ҳужайраларидан ажратиб олинган митохондрияларда сукцинатнинг оксидланиши тезлашди. Юқори ҳароратда (41-430С) эса митохондрияларда АТФнинг синтезланиш тезлиги, нафас олиш занжири полифермент тизимларининг фаоллиги иссиқлик таъсир этиш муддатига боғлиқ ҳолда пасяди. Фаолланиш тезлиги кинетикаси ва ташқи митохромсни “қўшилиш” жараёни иссиқлик омилини интенсивлигига боғлиқдир. Бундай ўзгаришлар калций таъсирида фаоллашган ички литик энзимлар (фосфолипаза ва протеазалар) ва липидларнинг перекисмли оксидланишини кучайиши туфайли митохондрия мембраналаридаги фосфолипид ва оқсил ораларидаги структуравий боғланишларни бўшашиб кетиши (моноқатлам соҳаларнинг пайдо бўлиши) содир бўлади. Иссиқлик таъсирида ҳазм аъзолари митохондрия мембранасининг асосий фосфолипидларининг – фосфатидилхолин, фосфатидилэтаноламин, фосфатидилинозит-ларнинг камайиши, кардиолипин, фосфатидилсерин, фосфатид кислота ва лизоформ фосфолипидлар (лизофосфатидилхолин, лизофосфатидилэтаноламин, лизокардиолипин) миқдорини эса кўпайиши аниқланди.

* Организмга иссиқлик таъсир эттирилганда (36-370С) митохондрия мембранасида фосфолипаза А2 ва лизофосфолипаза А1ларнинг фаолликлари тезлашади, 41-430Сда эса фосфолипаза А2нинг фаоллиги янада сезиларли даражада кучаяди, аммо лизофосфолипаза А1нинг фаоллиги ҳайвонларни 36-370С да қиздирилганига қараганда пасаяди. Бунинг натижасида мембраналарда лизоформ фосфолипидлар ва эркин ёғ кисолаталрнинг миқдорлари ошиб кетади.

* Ҳайвонларда иссиқлик ва энергия бошқарилув тизимларининг самарали фаолият кўрсатиш ҳарорат диапазони 30-370С оралиғида жойлашган. Ҳарорат 400С дан ошгандан кейин бу тизимларнинг фаолияти бузилади ва иссиқлик ишлаб чиқарилишини бошқариб бўлмайдиган даражада ошиши кузатилади, бу эса организмни қизиб кетишига ва оқибат натижада ҳалокатга олиб келиши аниқланган.

* Биринчи бўлиб, муҳит ҳароратининг ошиши митохондрия мембраналарида Са2+га боғлиқ туйнукчаларнинг очилишига олиб келиши ва бу жараён иссиқлик таъсирининг жадаллигига ўзоро боғлиқлиги кўрсатилган.

* Биринчи бўлиб, термонейтрал, ўртамиёна ва юқори муҳит ҳароратда гипометабо-ликларни организмдаги асосий алмашинув жараёнида, ҳайвонларнинг юраги ва мияси митохондрияларида энергия ва липид алмашинувини бошқарувчиси бўлиб иштрок этиши кўрсатилган. Гипометаболикларни энг самаралиги гипометаболиклик ва мембрана стабиллаш эффекти 30-370С кузатилиши ўрнатилган. 41-420С да гипометаболикларни организмга химоя эффекти йўқолади. Гипометаболикларни термонейтрал ва муҳитнинг ўрта миёнаҳароратида организмда мембраналарни стабиллаш эффекти тўғрисида олинган натижалар ва уларнинг юқори ҳароратда таъсирини йўқолиши, касалликларни даволаш усулларига ўзгартиришлар киритишида фойдаланиш мумкин.

* Иссиқ қонли ҳайвонлар организмига нолетал миқдордаги гипометаболиклар ва илон захари юбоилганда асосий алмашинув 2, летал миқдорда эса 3 мартага пасайиши аниқланди. Асосий алмашинув 2 мартага пасайганда организм фаолияти қайта тикланади, аммо 3 мартага етганда қайта тикланмайди. Совуқ қонли ҳайвонларга гипометаболиклар ва захарли моддалар таъсири иссиқ қонли ҳайвонлардагига нисбатан жуда паст. Совуқ қонли ҳайвонларнинг организмга юборилган моддаларнинг миқдори 2 марта кўпайгандагина иссиқ қонли ҳайвонларда олинган натижалар кузатилади. Бунинг сабаби совуқ қонли ҳайвонларда асосий алмашинувни ва ҳужайра ва тўқималарда кечаётган метаболизмни пастлигидир. Бунда гипометаболикларни ва токсинларни организм тўқима ва ҳужайраларига тарқалиши секинлашади. Совуқ қонли ҳайвонлар уйқуга кетган пайтда ҳужайра ва органелла мембраналаридан токсинлар ва захарларни ўтиши янада секинлашади.

* Аниқланишича, бензонал, катацин, кавергал, гутимин ва серотонин кислородга бўлган талабни пасайтиради, бунда оксидланиш-фосфорланишга таъсир қилмасдан юрак, жигар, мия митохондрияларида нафас функцияси ва организмнинг энергия сарфини камайтириши кузатилди, серотонин эса митохондрияда нафас олиш ва кислород-газ алмашинувини сусайтиради, бироқ бунда қўзғалиш кўрсаткичлари хам пасаяди.

* Антигипоксантлар ва серотониннинг аденин нуклеотидларнинг уйғун холатда хосил бўлиши ва сарфланиши жараёнини сусайтириши аниқланди, бу Аткинсон зарядининг юқори даражада сақланиши билан боғлиқ.

* Бензоналнинг ҳайвонларда турли органлар митохондрияларида фосфатидилхолин ва фосфатидилинозит миқдорларини ошириши ва лизофосфатидилхолин, кардиолипин, фосфатидилсеринларнинг камайтириши, фосфолипидларнинг бошқа фракциялари турли хил ўзгариши аниқланди. Фосфатидилхолин миқдорининг ортиши ва лизофосфа-тидилхолин миқдорининг камайиши митохондрия мембранасининг барқарорлашиши билан изохланади.

*Антигипоксантлар липидларнинг перекисли оксидланиши жараёни ва супероксиддисмутаза, каталаза фаоллигини синхрон равишда сусайтириши ва антигипоксантлар антиоксидант сифатида мембранани барқарорлаштириши аниқланди.

*Антигипоксантлар митохондрия мембранасида фосфолипаза А2 ва Д, лизофосфолипаза А1 ни гидролитик фаоллигини ингибирлайди, “қўшқатлам” мембрана сохаларини химоялайди.

*Катацин ва бензоналнинг нафас занжири тизимида НАД.Н-оксидаза ва сукцинатоксидаза фаоллигини сусайтириши аниқланди.

*Фосфолипаза А2 билан оксидаза тизимининг ингибирланиши тажриба ҳайвонларида назоратга нисбатан сезиларли номоён бўлган. Бу шуни англатадики, тажриба ҳайвонлари органлари митохондрия мембранасида қўшимча “қўш қатлам” сохалар юзага келиб, фосфолипаза А2 ўтишини таъминлайди, фосфолипидларни чеклайди.

*Антигипоксантлар бир томондан ҳужайра даражасида кислородга бўлган эхтиёжни идора қилувчи қўшимча механизмларни таъминласа, иккинчи томондан эса митохондрияда кислороднинг фаол шакли пайдо бўлишини тартибга туширади ва мембрана потенциали, АТФ синтези ва нафас олишни модуляцияловчи турли хил ташқи сигналларни трансформациялайди.

*Ишда организмда кислород етишмовчилиги шароитида антигипоксантлар таъсирида организм қаршилигининг ортиши энзим-метаболик йўллари организмда энергетик ва алмашинув жараёнлари орқали тахлил қилинди.

*Қайд қилинишича, ҳайвонларда гипоксияда кислород-газ алмашинуви бузилишида кислород етишмовчилиги нафас частотасининг ортиши билан бартараф қилинади. Гипоксик таъсир даражаси органда нафас мушакларининг чарчаши оқибатида нафас частотаси сусаяди ва алмашинув организм нобуд бўлишигача пасаяди. Бензонал ва катацин мавжуд шароитда организмнинг кислородга бўлган талаби сусаяди, бу шароитда организмда бунда кислородга бўлган талабга нисбатан метоболизм анча тежамкор режимда тўлиқ амалга ошади.

*Гипоксияда гликолитик алмашинув интенсивлиги кучаяди. Бензонал ва катацин паст ва ўртача гипоксияда қонда лактат йиғилишини олдини олади. Бироқ бензонал ва катациннинг организмда чуқур гипоксия таъсирида ҳимоя эффекти камаяди.

*Гипоксияда ҳайвонларда ҳужайранинг энергетик функцияси издан чиқиши нафас занжирида НАД-га боғлиқ электрон ташиш функцияси бузилишидан бошланади. Гипоксик таъсирнинг ортиши электрон ташиш функциясида бузилишларида иккинчи босқич тарқалишига олиб келиб, бу тўқимада АТФ синтези катта миқдорда пасайишига олиб келади.

*Гипоксия АТФ миқдорининг пасайиши ва АДФ ва АМФ миқдори ортишига олиб келади. Бунда Аткинсон энергетик заряди камаяди, бироқ адениннуклеотидлар оқими деярли ўзгаришсиз қолди. Биринчи бор қайд этилдики, бензонал ва катацин ҳайвон орган тўқималарида гипоксияда адениннуклеотидлар миқдорини нормал миқдорда сақлайди.

*Биринчи бор турли хил типдаги антигипоксантларнинг толерантогенлик даражасини аниқлаш йўналишида ёндошувлардан фойдаланилди. Бу ёндошувлар келгусида тиббий-биологик мақсадларда янги юқори самарали толеронтоген препаратлар яратишда фойдаланилиши мумкин.

*Тўқимага киритилганда узоқ вақт давомида ҳужайра ички жараёнларини ва структураларини тўлиқлиги сақланиши билан ангипоксантлар профилактик ахамиятга эга бўлиши мумкин.

*Бензонал, кавергал, катацин ва гутиминнинг гипоксия шароитида хаётчанлиги ортиши хусусияти ойдинлаштирилди. Адабий маълумотларига қўшимча тарзда антигипок-сантлар қўлланилганда гипоксия шароитида моддларнинг толерантоген таъсири митохондрия даражасида электрон ва энергия ташиш тизими фаоллигини сусайтириши аниқланди. Иш материаллари организм тўқималарида турли даражада кислород етишмовчилиги формалари ва илон, хашорот захари хамда захарли моддалар таъсири шароитида антигипоксик ва антитоксик ишларни амалга оширишда назарий жихатдан ахамиятга эга.

*Антидиабетик дамлама «Кахорин” аллоксан диабетли ҳайвонларнинг қонида глюкоза миқдорини камайтириши, томирлар ва қон шаклли элементларидаги липид ва фосфолипид миқдорларини нормадаги кўрсатгичларга яқинлаштириши аниқланган.

*Аллоксан диабетли ҳайвонларнинг жигари митохондрияларида фосфолипидларнинг миқдорини ўзгараши, фосфолипаза А2 ва лизофосфолипаза А1 ларнинг гидролитик фаолликларини пасайиши, фосфолипаза Д ва фосфолипаза С ларнинг фаолликлари эса аксинча ошиши, фосфолипазаларнинг субстратларга бўлган спецификлигини ўзгариши аниқланган ва бу жараённинг кучайиши қонда глюкозанинг миқдорини ошиши билан ўзоро боғлиқлиги кўрсатилган.

*Грек ёнғоғи ва баргидан тайёрланган препаратлар аллоксандиабетли ҳайвонларнинг ҳонида глюкоза миқдорини камайтириши ва фосфолипидларнинг миқдорини ва липолитик энзимларнинг фаолликларини соғлом ҳайвонлардаги кўрсатгичларга яқинлаштириши аниқланган.

*Гамма-нурланишда жигар митохондрияларида Са2+ аккумулияциялаш сиғимини сезиларли даражада ошиши, Со102 иштрокида қисман, Со227 да эса тўлиқ нормаллашуви аниқланди.

*Нурланган ҳайвонларнинг организмига Со102 ни киритилиши жигар митохондрияларида сукцинатни оксидланиши нормага нисбатан бирозгина пасайиши, оксидланишли фосфорланиш кўрсатгичларини нормадан ошиши аниқланди. Бунда глутаматни V3 ва VДНФ холатлардаги нафас олиш тезлиги ва анс бўйиа нафас олиш кўрсатгичи нормадаги кўрсатгичларга яқинлашди, АДФ/О эса тўлиқ нормаллашди. Со227 нурланган ҳайвонлар-нинг жигари митохондрияларида АТФ-синтезлаш фаолиятини, айниқса сукцинатни оксидланишида кучайтирди.

*Нурланган ҳайвонларнинг танасига Со102 киритилганидан кейин 2 кун ўтгач АТФсинтетаза фаоллиги қисман, тадқиқотнинг 4 куни эса тўлиқ нормаллашауви кўрсатилган. Нурланган ҳайвонларнинг жигари митохондрияларида Со227 таъсирида бу энзимнинг фаоллигини нормаллашуви тажрибанинг 2 кунидаёқ кузатилди, 4 куни эса норма даражасидан 16,4% га ошиб кетди.

*Гамма-нурланишда аъзо тўқималарида АТФ нинг миқдорини камайиши, аммо адениннуклеотидларнинг бошқа фракцияларини кўпайиши аниқланган. Кобалт бирик-малари, айниқса Со227 гамма-нурланган ҳайвонларнинг аъзоларида адениннуклеотидлар-нинг миқдорларини қайта тиклайди.

*Гамма-нурланишда жигар митохондрияларида фосфатидилхолин, лизофосфатидил-холин, фосфатидилэтаноламинвакардиолипинларнинг миқдорлариникамайишивализофосфатидилэтаноламин, фосфатидилсерин, фосфатидилинозит,фосфатид кислотавасфингомиелинларнингкамайиши кўрсатилган. Со102бирикмаси нурлантирилган каламуш жигари митохондрияларида фосфатидилхолин, фосфатидилсеринвафосфатид кислоталарнинг миқдорини нормага келтирди, лизофосфатидилхолин, фосфатидилэта-ноламин, лизофосфатидилэтаноламин, кардиолипинларни оширди ва фосфатидилино-зитни камайтирди. Со227бирикмаси нурлантирилган каламуш жигари митохондрия-ларида фосфатидилхолин ва сфингомиелинларнинг миқдорларини нормага келтирди, лизофосфатидилхолин, фосфатидилэтаноламин, лизфосфатидилэтаноламинларни оширди, фосфатидилинозит ва фосфатидилсеринларни камайтиради, ва кардтиолипин ва фосфатид кислоталар нормага яқинлашди.

*Нурлантирилган ҳайвонларнинг организмига кобалт бирикмаларини киритилганда жигарда фосфатидилхолин ва сфингомиелин миқдорларини нормага келтириши ва фосфатидилинозитни камайтираши аниқланди. Бунда лизофосфатидилхолин миқдори, айниқса тана оғрилигига нисбатан Со227 ни 8 мг/кг миқдорда юборилганда камайди. Нурлантирилган ҳайвонларнинг жигар тўқимасида фосфатидилсериннинг миқдори Со102 8 мг/мг тана массасига нисбатан юборилганда нормаллашди, ана шу дозадаги Со227 билан эса камайди.

*Нурлантирилган ҳайвонларнинг организмига Со102 ни киритилиши талоқ ҳужайраларида фосфатидилхолиннинг миқдорини ошиши, фосфатидилинозит, фосфатидилэтаноламин ва сфингомиелинларнинг миқдорларини деярли тўлиқ нормаллашуви, фосфатидилсеринни эса, аксинча бирозгина камайиши аниқланган. Нурлантирилган ҳайвонларнинг талоқ тўқимасида фосфатидилхолин ва айниқса фосфатидилинозит фракцияси Со227 киритилгандан кейин ошди, фосфатидилэтаноламин ва фосфатидилсерин эса, аксинча, камайди. Кам миқдордаги Со227 сфингомиелиннинг миқдорини деярли тўлиқ нормаллаш-тирди, юқориси эса, аксинча бирозгина камайтирди. Паст дозадаги кобалт бирикмалари лизофосфатидилхолин миқдорини нормага нисбатан камайтирди, юқориси эса, деярли тўлиқ нормаллаштирди.

*Нурлантирилган ҳайвонларнинг организмига 4 мг Со102 ни кг га нисбатан киритилиши, эритроцит ҳужайраларида лизофосфатидилхолин миқдорини ошириши кўрсатилган. Бунда фосфатидилэтаноламин миқдори камайди, фосфатидилхлин ва сфингомиелинлар бирозгина қайта тикланди. Бу препаратни дозаси 8 мг/кг бўлганда сфингомиелинни миқдорини тўлиқ нормаллаштирди ва фосфолипидларнинг бошқа фракцияларини нормага яқинлаштирди. Со227 4 мг/кг дозада фосфатидилхолин ва лизофосфатидилхолин ларнинг миқдорларини эритроцитларда қайта тиклайди, 8 мг/кг дозада эса фосфатидилхолиннинг миқдори камайди, бошқа фосфолипидарнинг миқдорлари нормаллашди.

*Гамма-нур билан нурлантирилган ҳайвонларнинг жигари митохондриялари мембраналарида фосфолипаза А2, лизофосфолипаза А1 ва фосфолипаза Д ларнинг фаолликларини кучайишига олиб келиши аниқланган. Бунда митохондрияда лизо- фосфолипаза А1 нинг фаоллиги айниқса лизофосфатидилхолинга нисбатан кучайди. Кобалт бирикмаларини киритилганида фосфолипаза Д нинг фаоллиги нормаллашди, фосфолипаза А2 фосфатидилхолин гидролизи бўйича деярли нормаллашди, фосфатидилэтаноламин гидролизи бўйича эса пасайди, лизофосфолипаза А1 нинг фаллиги, айниқса лизофосфати-дилхолинга нисбатан пасайди.

Хозирги пайтларда Алматов К.Т. шогирдлари билан бирга Республикамизда ўсаётган доривор ўсимликлардан Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан ажратиб олинган флафаноидларни (оробол – Thermopsos dolichorpa V. Nicitin. дан, формонононетин – Cicer mogoltavicem F.Korov. дан, генистин, хризоэриол, термопсозид –Thermopsis akterniflora Rgl. et Schmalh. дан, лютеолин, цинарозид –Ferula varia (Shrenk.) Trautv. дан, гиспидулин – Saussurea elegans Ledeb. дан, галангин, глабранин – Glysyrriza glabra L. дан, рутин, мирицетин - Lagonuchium ferctum (Banks et soland) Bobr. дан, лимоцитрин, хаплозид С – Haplophillum perforatum (M.B.) Rfr. et Kir. дан, глаброл, вексибинал – Pseudosophora alopecuroides (L.) Yakovl. дан, леманин – Ammothamnus lehmannii Bunge дан ва бошқалар) нормадава турли патологик холатларда организмнинг кислород истеъмоли, митохондрияларнинг нафас олиши ва АТФ синтези, АТФ аза, кальцийнинг ташилиши, дегидрогенеза ва оксидазаларнинг фаолликлари, липид ва фосфолипид алмашинуви, эркин радикалларнинг хосил бўлиши, фосфолипаза А2, лизофосфолипаза А1, фосфолипаза С ва фосфолипаза Д ларнинг фаолликларига таъсир механизмини аниқлаш тўғрисида илмий-тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

Устоз муборак 70 ёшларини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси, талабалари, шогирдлари ва оиласи даврасида қарши олар экан, Ватан тараққиқёти йўлида бакалавр, магистир ва докторантларнинг билим ва илм олишлари, хамда фаннинг ривожланиши учун фаолиятининг барча йўналишларидаги ижодига улкан муваффақиятлар тилаймиз. Сизга сихат-саломатлик, узоқ умир, бахт-саодат тилаб қоламиз.




Юбиляр
Аминов Салохитдин Джураевич, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, фармакология ва нормал физиология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Салохитдин Джураевич Аминов 1956 йил Тошкент шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топди. 1974 йил ТошДавТИ нинг санитария, гигиена ва эпидемиология факультетига ўқишга кириб, 1980 йил аъло баҳоларга тугатди. Шу йил институт йулланмаси билан Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Фармакология ва токсикология лабораториясига аввал катта лаборант вазифасида, сунгра 1983 йил конкурс асосида кичик илмий ходим, 1989 йил илмий ходим лавозимларида ишлади. Ушбу институтда С.Д.Аминов тиббиёт фанлари доктори А.А.Вахабов раҳбарлигида турли хил ўсимликлардан ажратиб олинган кумаринлар, флавоноидлар ва алкалоидларни фармакологик хусусиятларини ўрганди. С.Д. Аминов ўсимликлардан ажратиб олинган 30 дан ортик табиий моддаларни тажриба хайвонларида фармакологик хусусиятларини текшириб, бу моддаларда спазмолитик, гипотензив, антиаритмик ва яллигланишга карши хусусиятлар борлиги ва уларни фаоллиги кимёвий тузилишига боғлиқлиги аниқланди. 4 та препаратга биологик фаол модда сифатида авторлик гувоҳнома олди. С.Д.Аминов 1989 йили «Хинолинил –β- карболин алкалоидлари ва уларнинг хосилаларини фармакологик текшириш» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килди. 1990-2009 йилда ТашПМИ фармакология кафедрасида ассистент, доцент лавозимларида ишлади ва кўп компонентли “Фирутас” препаратининг гиполипидемик ва атеросклерозга қарши хусусиятини ўрганди. 2007 йил “Фирутас” препаратини ҳисоботи Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги кошидаги Фармакологик қўмитага клиник синовга рухсат олиш учун топширилди. Фармакологик қўмитанинг 2008 йил 19 сентябрь №3 сонли қарорига биноан Фирутас таблеткаси 0,3 г клиник синовга текшириш учун рухсат берилди.

С.Д.Аминов 2007 йил «Ўзбекистон миқёсида ўсувчи ўсимликлардан ажратиб олинган баъзи бир кумарин ва флавоноидларнинг фармакологик текшириш» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

2009 йилдан бошлаб ТошПМИ клиник фармакология кафедрасида доцент, 2011 йилдан профессор лавозимида ишлади. 2013 йил ТошПМИ Фармакология ва нормал физиология кафедраси мудири лавозимига тайинланди.

2012 йил ошкозон ичак яра касаллигида қўлланилувчи Глицитринат препаратини ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси қошидаги фармакологик қўмитага клиник синовга рухсат олиш учун топширилди. Фармакологик қўмитанинг 2012 йил 12 октябрь №5 сонли карорига биноан Глицитринат таблеткаси 0,1 г клиник синовга текшириш учун рухсат этилди. 2014 йил клиник синовни биринчи боскичи муваффакиятли тугалланди.

С.Д.Аминов томонидан 1 монография, 6 ўкув - услубий қўлланма, 2 та ўкув қўлланма ва 85 та илмий мақолалар чоп этилди. Институт тиббий биологик факультети фанлараро монотематик кенгаш раиси ўринбосари, Тошкент фармацевтика институти кошидаги (фармакология, фармация 14.00.17) ихтисослаштирилган илмий кенгаш аъзоси, «Тиббиётда янги кун» журнали хаъият аъзоси, «Адолат» социал демократик партияси аъзоси. Илм фанга садоқат, меҳнатсеварлик, зиёлилик, фидоийлик ва шу билан бирга ўта самимий ҳамда камтаринлик устознинг инсонийлик фазилатлари саналади.

Салохитдин Джураевич Аминовнинг таваллуд аёмлари билан хамкасблари, дўстлари, шогирдлари табриклашади ва уларга соғлиқ – саломатлик узоқ йиллар фармалогия соҳасини ривожида ўз ҳиссаларини қўшишларини тилаб қоладилар.



Тошкент Педиатрия тиббиёт институти жамоаси,

Фармакалогия, физиология кафедраси ходимлари

ИНФЕКЦИЯ, ИММУНИТЕТ И ФАРМАКОЛОГИЯ


НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКИЙ ЖУРНАЛ

1/2016

Главный редактор - д.ф.н. профессор Тулаганов А. А.

Отв. секретарь – к.м.н.Мухамеджанова Д.К.

Компьютерная верстка – Артыкходжаева Б.А.

Дизайн обложки – Шамсиева Ш.А.

Международный стандартный номер издания - ISSN 2181-5534


Учредитель -Ташкентский научно-исследовательский институт вакцин и сывороток. Лицензия № 0293 выдана Агентством Республики Узбекистан по печати и информации от 06.09.2007 г.


Подписан к печати 10.06.2016 г.

Формат А4. Усл. печ. л. 13 Тираж: 80 экз.

Цена договорная

ТашНИИВС, 100084,г. Ташкент, ул. Бодомзор Йўли,1А

Тел.:(8371) 234-83-96, (99894)6552232, (99899)844-11-09

www.uzpharm.uz. Эл.почта: immunitet2015@mail.ru
Отпечатано в OOO «SIGMA PRINT»

Договор № от





1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27

  • Биология фанлари доктори, профессор Алматов Карим Тожибаевичнинг хаёти ва фаолияти тўғрисида
  • Юбиляр Аминов Сал о хитдин Джураевич
  • Тошкент Педиатрия тиббиёт институти жамоаси, Фармакалогия, физиология кафедраси ходимлари ИНФЕКЦИЯ, ИММУНИТЕТ И ФАРМАКОЛОГИЯ
  • Компьютерная верстка
  • Учредитель -Ташкентский научно-исследовательский институт вакцин и сывороток. Лицензия № 0293 выдана Агентством Республики Узбекистан по печати и информации от 06.09.2007 г.
  • ТашНИИВС, 100084,г. Ташкент, ул.
  • 2015@ mail . ru Отпечатано в OOO «SIGMA PRINT»