Государственный акционерный концерн «узфармсаноат»

Главная страница
Контакты

    Главная страница


Государственный акционерный концерн «узфармсаноат»



страница26/27
Дата06.01.2017
Размер5,69 Mb.


1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27

ЗАЙНУТДИНОВ ХИКМАТУЛЛА

СУННАТОВИЧ

2016 йил 20 феварлда Ўзбекиcтон Республикаси ва Ҳамдўстлик давлатларида таниқли олим, ҳурматли устоз, фармацевтика фанлари доктори, профессор Хикматулла Суннатович Зайнутдиновнинг таваллуд топганига 60 йил ва илмий, педагогик фаолиятига 35 йил тўлди.

Хикматулла Суннатович Зайнутдинов Тошкент фармацевтика институтини 1979 йилда имтиёзли диплом билан битириб, Тошкент фармацевтика институтининг Фармакогнозия кафедрасида стажер изланувчи этиб қолдирилди. 1981 йилда токсикологик кимё кафедрасига асперантурага кирди ва асперантурани тугатгач, Тошкент фармацевтика институтининг токсикологик кимё кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири лавозимларида ишлади. 1998 йилдан Тошкент фармацевтика институтининг фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасининг мудири ва 2011 сентябрь ойидан бошлаб Фармацевтика малака ошириш факультети декани лавозимига ўтди. 2012 -2015 йилларда Тошкент фармацевтика институти ўқув ишлари бўйича проректор вазифасида ишлади.

Фармацевтика фанлари доктори, профессор Х.С Зайнутдинов 1988 йилда “Изучение некоторых протравителей семян хлопчатника в судебно-химическом отношении (Тетрометилтиурамдисульфид – ТМТД и Трихлорфенолятмеди – ТХФМ)“ мавзусида номзодлик, 1992 йилда эса “Изолирование, обнаружение и определение некоторых ксенобиотиков в лекарственном растительном сырье и объектах животного происхождения» мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди ва доривор ўсимликларни экологик тахлил қилиш йўналишига Ўзбекистон Республикасида асос солди. Илмий ишлари натижасига кўра, 1988 йилда Ўзбекистон фанлар Академияси мукофотининг сохиби бўлди.

Х.С. Зайнутдинов 150 дан ортиқ мақола 7 та дарслик ва 50 дан ортиқ ўқув-услубий ишланмалар муаллифи. Охирги уч йилда 2 та монография, 52 та илмий мақола ва 30 та ўқув-услубий ишланмаларни чоп этган, улардан хорижда (Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Туркия) оммавий ахборот воситаларида 10 дан ортиқ иши чоп этилган.

Х.С. Зайнутдинов раҳбарлигида 15.00.02 - фармацевтик кимё ва фармакогнозия ихтисослиги бўйича 1 та, 15.00.01 –Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш ихтисосслиги бўйича 6 та фан номзоди тайёрланди, хозирги кунда у яна 3 та докторлик ва 1 та магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилмоқда.

Х.С. Зайнутдинов магистратура ва бакалавриат талабалари ва малака ошириш тингловчилари учун маъруза ва амалий машғулотларни юқори илмий-услубий даражада олиб боради, ўқув жараёнига янги инновацион технологиялар, фармацевтика фани ютуқларини татбиқ этиб келмоқда, ёш олимлар мураббийи сифатида илмий-педагог кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда, уларга ўзинининг билим ва тажрибасини етказади, касбий салоҳиятини доимий такомиллаштириб боради.

Ўқув жараенини усулубий жихатидан таъминлашда хамда илмий-ташкилий ишларда фаол қатнашмоқда. Фармацевтика олий таълими учун биринчи Давлат таълим стандартлари, касбий тавсияномалар, намунавий ва ишчи ўқув дастурларини ва улардан кейинги янги авлод меъерий хужжатларини ишлаб чиқишга, шунингдек, зарурий дорихона амалиётининг миллий стандартларини яратишга катта хисса қўшган. Шу билан бирга электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва «ZiyoNET» жамоат таълим ахборот тармоғида жойлаштириш, институт веб-сайтининг фаолиятини такомиллаштиришда фаол қатнашган ва http://fitq.zn.uz сайтини очиб, «ZiyoNET» нинг “Planeta” танловида 2008 ва 2009 йиллар фахрли 2- ўринни эгаллаган.

Фармацевтлар малакасини ошириш факультети декани лавозимида ва ўқув ишлари проректори вазифасини бажараётган вақтида (2011-2015йй) Х.С. Зайнутдинов ўзининг юқори ташкилий қобилиятини намоён этиб, олий таълим вазифаларидан келиб чиққан холда мақсадни белгилаш ва татбиқ этиш механизмини ишлаб чиқишда, вазиятни объектив баҳолаш ва қарорлар қилишди ўз масъулиятини кўрсатади. Х.С. Зайнутдинов бошқарадиган факультет томонидан «Таълим тўғрисида» Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш Давлат дастури вазифалари асосида қабул қилинган ташкилий чоралар ўқув жараёнига тадбиқ этиш ва кафедра ва деканат фаолиятини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутди.

Х.С. Зайнутдинов институт Илмий кенгаши ва институт таркибидаги Д 087.12.01 ихтисослашган кенгашнинг аъзоси хамда шу кенгаш илмий семинари раиси. Институт Талабалар илмий жамияти раиси, институт эксперт хайъати раиси, ССВ атесстация хайъати аъзоси, шунингдек ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг топшириқларига мувофиқ республика олий таълим муассасалари фаолиятининг текширувларида иштирок этган.

Х.С. Зайнутдинов аҳоли саломатлигини мухофаза қилишда кўрсатган фидокорона меҳнати ва Ўзбекистон тиббиётини юкслатиришга қўшган хиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг фахрий ёрлиғлари билан мукофотланган.

Х.С. Зайнутдинов касбий ва маънавий сифатлари, хаққонийлиги, инсонларга самимий муносабати туфайли институт ходимлари ва талабалари орасида катта хурматга сазовор. Ўз ишига садоқатли, фидойи, ўта талабчан ва шу билан бирга самимий ва камтарин инсон Х.С. Зайнутдинов доришунослар, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабалар орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлди. Домла ҳозирги кунда ҳам ёшларининг доимий маслаҳатчиси ва ғамхўр устозидир. У ўзининг бой тажрибасини фармациянинг ҳозирги зомон илғор янгиликларига боғлаган ҳолда ёшларга сидқидилдан ўргатиб келмоқда.



Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари, талабалари, республика доришунослари, кўп сонли шогирдлари профессор Хикматулла Суннатович Зайнутдиновни 60 йиллик таваллуд куни билан қизғин табриклайди, унга сиҳат–саломатлик, узоқ умр ва илмий-педагогик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.





1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27