Государственный акционерный концерн «узфармсаноат»

Главная страница
Контакты

    Главная страница


Государственный акционерный концерн «узфармсаноат»



страница2/27
Дата06.01.2017
Размер5,69 Mb.


1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27

Жадвал 1.

Болалардаги сийдик йўли инфекцияларида ундирилган

граммусбат кокклар кўрсаткичлари


Қўзғатувчилар

Мутлоқ сон

%

S.epidermidis

11

29,7±7,5

S.epidermidis (гемолитик штаммлар)

4

10,8±5,1

S.aureus

6

16,2±6,1

S.aureus (гемолитик штаммлар)

1

2,7±2,6

E.faecalis

6

16,2±6,1

S.saprophyticus

4

10,8±5,1

S.hemolyticus

3

8,11±4,5

S.viridans

2

5,4±1,7

Граммусбат микрофлора (жами)

37

100,0

Бу кўрсаткич S.epidermidis гемолитик штаммлари миқдоридан ишонарли кам бўлди (Р<0,05). Бошқа граммусбат коккларда гемолитик штаммлар аниқланмади.

Граммусбат ва грамманфий микроорганизмлардан ташқари сийдик намуналаридан Candida spp, кам бўлса ҳам (5,4±1,7%, n=2) ажратиб олинди.

Натижалардан кўриниб турибдики, СЙИ нинг асосий қўзғатувчилари ҳамон грамманфий бактериялар бўлиб қолмоқда.

Аммо, шартли-патоген коккларнинг (S.epidermidis) ўрни ошиб бораётгани ҳам эътиборга сазовор, шунингдек ўрганилган қўзғатувчилар орасида гемолитик штаммлар борлиги патологик жараённинг давомли бўлгани белгиси. СЙИ микроб пейзажида Candida spp кам ва ноклостридиал анаэробларнинг учрамаслиги СЙИ нинг ўзига хослигини таъминлайди.

Ишнинг кейинги босқичида динамикада такрорий бактериологик текширувлар ўтказилди (14 кундан сўнг). Аниқланишича, бемор болаларнинг 59,9±3,8% ида (n=100) олдинги ундирилган қўзғатувчи сақланиб қолган, 40,1±3,8% ҳолатда (n=67) уларнинг бошқа микроорганизмга алмашинуви кузатилган. Асосий алмашинувлар E.coli ва Klebsiella spp (29,7±4,0%, n=38), E.coli ва Proteus spp (14,8±3,1%, n=19), E.coli ва Enterobacter spp (4,7±1,9%, n=6), E.coli ва P.aeruginosa (4,7±1,9%, n=6) ҳамда Klebsiella spp ва P.aeruginosa (4,7±1,9%, n=6) ораларида кузатилган. Агар инфекциянинг бошланиш даврида (ўткир) E.coli нинг қўзғатувчи сифатидаги ўрни шубҳа туғдирмаса (Р<0,001), инфекция давомли бўлганда (сурункали) бошқа шартли-патоген энтеробактериялар ва ферментламайдиган грамманфий бактериялар (P.aeruginosa) ўрни ошиб борди.

Культураларнинг тўлиқ идентификацияси Escherichia spp, Pseudomonas spp, Staphylococcus spp ларга таалуқли турларнинг асосий таксономик белгилари бўйича ҳам бир хиллигини кўрсатди. Шунингдек, 51,5±3,9% (n=86) штаммлар сахарозани парчаламаса, 15,6±2,8% ида (n=26) орнитиндекарбоксилаза ферменти мавжуд бўлмади.

Ундирилган штаммлар патогенлиги билан боғлиқ омилларнинг аниқланиш даражаси ва улар таксономик белгиларининг ўзгарувчанлиги орасида кучли, мусбат корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланди (ρ=0,7).

Хулосалар.

1.Болаларда сийдик йўли инфекцияларининг асосий қўзғатувчилари грамманфий бактериялар, бироқ S.epidermidis нинг ҳам ўрни ошиб бормоқда. Гемолитик штаммлар аниқланиши инфекциянинг давомли кечаётганини кўрсатди;

2.Болалардаги сийдик йўли инфекциялари ўткир кўринишида асосий қўзғатувчи E.coli бўлса, кейинги ўринларда Klebsiella spp ва Enterobacter spp бўлдилар;

3.Динамикада ўтказилган бактериологик текширувлар 40,1±3,8% ҳолатда қўзғатувчи алмашинганини кўрсатди. Асосий алмашинувлар E.coli ва Klebsiella spp, E.coli ва Proteus spp, Klebsiella spp ва P.aeruginosa ораларида кузатилди.


АДАБИЁТЛАР

1.Определитель бактерий Бержи (Перевод с английского). Под редакцией Дж. Хоулта, Н.Крига, П.Снита, Дж. Стейли и С.Уилямса. – Москва.-Мир.- 1997. - т.1-2. - 389 с.

2.Дядык А.И., Колесник Н.А. Инфекции почек и мочевыводящих путей. Донецк, КП Регіон.- 2003. - 400 с.

3.James R. J. Phylogenetic and Pathotypic Comparison of Concurrent Urine and Rectal Escherichia coli Isolates from Men with Febrile Urinary Tract Infection //Journal of clinical microbiology. - 2005. - v.43. - N8. - p.3895-3900.

4.Захарова И.Н. Инфекции мочевой системы у детей: современные представления об этиологии // Нефрология и диализ. – Москва.- 2001. - т.3. - №1. –с. 46-49 б.

5.Лопаткин Н.А., Деревянко И.И. Неосложненные и осложненные инфекции мочеполовых путей. Принципы антибактериальной терапии // Русс. мед. журн. – Москва.- 1997. - №24. –с. 1579-1588 б.

6.Паунова С.С. Инфекция мочевой системы у детей (этиология, патогенез, клиника). Учебно-методическое пособие // Медицинский научный и учебно - методический журнал. – Москва.- 2002. - №9. – с.56-72.

7.Дусчанов Б.А., Нуралиев Н.А., Жуманиёзов К.Й. Юқумли касалликларда микробиологик текширишлар учун биологик ашёлар олишга доир маълумотлар мажмуаси. – Тошкент.-Ўқитувчи.- 1998. - 89 б.

8.Кондратова Ш.Ю. Возбудители инфекций мочевыводящих путей в амбулаторной практике // Инфекция, иммунитет и фармакология. – Ташкент.- 2005. - №3. –с. 19-22.

9. Сатликов Р.К. Микробиологические особенности и антимикробная резистентность при неосложненных инфекциях мочевых путей. Т.ф.н. илмий даражасини олиш учун дисс... – Тошкент.- 2008. - 121 б.


РЕЗЮМЕ

СОВРЕМЕННЫЙ ВЗГЛЯД НА МИКРОБНЫЙ ПЕЙЗАЖ

ИНФЕКЦИЙ МОЧЕВЫХ ПУТЕЙ У ДЕТЕЙ

Абдуллаев Р.К., Каримов Р.О.

Ургенчский филиал Ташкентской Медицинской Академии
Целью исследования было сравнительное изучение микробного пейзажа инфекций мочевых путей у детей. Выявлено, что ведущими возбудителями были грамотрицательные бактерии, повышается и степень выявляемости S.epidermidis. Определение гемолитических штаммов указывает на затяжное течение инфекции. В динамике развития инфекции в 40,1% случаев произошла смена возбудителя.

SUMMARY

CONTEMPORARY VIEW ON microbial landscape of

urinary tract infections of children

Abdullayev R.K., Karimov R.O.

The Urgench Branch of the Tashkent Medical Academy
The aim of investigation was a comparative study of the microbial landscape of infections in urinary tract of children. It was found that the main pathogens among urinary tract microorganisms were the Gram-negative bacteria, and the increased degree of detection the bacteria of S.epidermidis. In the case of determination of hemolytic strains it was shown a prolonged course of infection. In other hand, in the dynamic of the infection it was the changing of the causative agents in 40.1% of the cases.

УДК 577.32

ГЕТАСАН ПОЛИФЕНОЛИНИНГ АТИОКСИДАНТ ФАОЛЛИГИНИ МИТОХОНДРИЯ МОДЕЛИДА ЎРГАНИШ

Абдуллаева Г.Т., Абдуллажонова Н.Г, Комилов Э.Ж.,

Позилов М.К., Асраров М.И.

ЎзР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти
Калит сўзлар: митохондрия, липидларнинг перекисли оксидланиши, МДА, Fe2+/аскорбат, гетасан.

Мавзунинг долзарблиги. Ҳужайра физиологиясида митохондриянинг роли катта. Турли патологияларнинг ривожланиши негизида бирламчи митохондриялар функционал тизимида юзага келадиган бузилишлар ётади [6]. Митохондрия функционал тизимини шикастловчи омиллар: ҳужайрадаги эркин радикаллар, ҳамда H2O2 нинг юқори концентрацияларда тўпланиши митохондрияларда липидларнинг перекисли оксидланиши жараёнини тезлаштириб, ҳужайра антиоксидант тизиминининг ишдан чиқишига сабаб бўлади [4, 2]. Шунингдек, митохондрия фармагентларни ўрганиш учун специфик “нишон” органоид ҳисобланади ва кўп ҳолларда улар антиоксидант фаолликга эга бўлади [7, 3]. Махаллий ўсимликлардан ажратиб олинган фаол бирикмаларнинг, ҳусусан, полифенол бирикмалари асосида яратилган доривор воситаларнинг антиоксидант фаоллигини ўрганиш илмий ва амалий аҳамиятга эга.

Ишнинг мақсади - Geranium sanguineum ўсимлигидан ажратиб олинган гетасан полифенолининг антиоксидант фаоллигини митохондрия моделида in vitro тажрибаларда ўрганишдан иборат.

Тадқиқот материаллари ва усуллари. Тадқиқотлар in vitro шароитида тана массаси 120-140 г бўлган зотсиз оқ каламушларда олиб борилди. Митохондриялар каламушлар жигаридан дифференциал центрифугалаш Schneider усули ёрдамида ажратиб олинди. Митохондрияларнинг бўкиш кинетикаси (Митохондриялардаги оқсили 1мг/мл ни ташкил қилди) 3 мл ячейкаларда 540 нм тўлқин узунлигида оптик зичликнинг ўзгариши бўйича аниқланди [5]. Митохондриялар учун инкубацон муҳит таркиби: 125 мМ КCl, 10 Трис HCl, 10 мкМ FeSO4 ва 600 мкМ аскорбат.

ЛПО маҳсулотларини ажратиб олиш тиобарбитурат кислотаси (ТБК) иштирокида олиб борилди. Реакция инкубация муҳитига 0,2 мл 70% учхлор сирка кислотаси қўшиш билан тўхтатилди. Ушбу босқичдан сўнг митохондриялар суспензияси 15 дақиқа давомида 6000 g да центрифуга қилинди. Сўнгра 2 мл чўкма усти суюқлиги олинди ва 1 мл 80% ли ТБК қуйилди Назорат пробиркасига 2 мл Н2О ва 1 мл ТБК қўшилди. Аралашма сув ҳаммомида 15 дақиқа давомида инкубация қилинди. Совутилгандан сўнг 540 нм тўлқин узунлигида супернатантда оптик зичликнинг ўзгариши аниқланди.

МДА миқдорини аниқлашда, формуладаги моляр коэффициентли экстинкция (е = 1,56 . 105 М-1 см-1) [1]: қўлланилди: нмоль МДА/ мг оқсил = D / 1.56 х 30.

Митохондриялардаги оқсил миқдори Биурет методи бўйича калориметрик тарзда аниқланди. Стандарт сифатида қорамол зардоби албумини қўлланилди.

Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш ва расмларни чизиш OriginPro 7.0 (Microsoft, США), компьютер дастурлари ёрдамида амалга оширилди. Тажрибаларда жигар митохондрияси бўкиш кинетикаси максималга нисбатан фоиз ҳисобида, 3-8 та турли тажрибаларнинг ўртача арифметик қийматини ҳисоблаш тарзида амалга оширилди. Назорат ва тажрибада олинган қийматлар ўртасидаги фарқ t-тест бўйича ҳисоблаб чиқилди. Бунда Р< 0.05 ва Р< 0.01 қийматлар статистик ишончлиликни ифодалайди.

Ушбу ишни бажаришда Geranium sanguineum (геран) ўсимлигидан ажратиб олинган гетасан полифенолидан фойдаланилди.




С55Н36О34 М.м = 1240

1-расм. Гетасан полифенолининг кимёвий тузилиш формуласи

Олинган натижалар ва таҳлили. Экспериментал тадқиқотларда фармпрепаратларнинг антиоксидантлик ҳоссаларини ўрганишда, мембрананинг структуравий тузилишига кескин таъсир қилувчи индукторлардан кенг маънода фойдаланилади. Кумол пероксиди, Са2+ ионлари ҳамда Fe2+/аскорбатларнинг белгиланган миқдорлари митохондрия мембранасини структуравий тузилишига таъсир қилиб мембранавий бузилишларни юзага келтиради. Биз тадқиқотларимизда митохондриялардаги мембранавий бузилишларни чақириш мақсадида юқорида келтирилган индуктор Fe2+/аскорбатдан белгиланган миқдорларда фойдаландик.

Инкубация мухитига Fe2+/аскорбатнинг белгиланган миқдорини қўшиш митохондриялар мембранасини нормал холатдан пермеабилизация ҳолатига олиб келди. Бу шароитда митохондрия мембранаси ўтказувчанлиги назоратга нисбатан ошиб борди. Демак, инкубация муҳитига солинган Fe2+/аскорбат митохондриялар мембранасининг структуравий тузилишига таъсир қилиб, унинг липид қўш қобиғини ёрилишига олиб келди.



Кейинги босқичдаги тадқиқотларимиз гетасан полифенолининг митохондрия мембранаси даражасидаги антиоксидантлик ҳоссасини ўрганиш мақсадида давом эттирилди. Тадқиқотлар гетасан полифенолининг 1 мкМ миқдори митохондрия мембранаси ўтказувчанлигини нисбатан ошириб борди, яъни ушбу концентрацияда у прооксидантлик фаолликга эга. Полифенолнинг 5 мкМ миқдоридан юқори концентрациялари, унинг антиоксидантлик фаолликга эга эканлигини кўрсатди. Инкубация муҳитига фракциянинг 5 мкМ миқдорини қўшиш митохондриялардаги ЛПО жараёнини 6.00±1.2% га, 10 мкМ миқдори 24.1±0.8% га, 15 мкМ миқдори 55.0±2.5% га, 20 мкМ миқдори таъсирида эса 83.1±3.0% га, ингибирлаш хоссасига эга бўлди. Ушбу тажрибада гетасаннинг яриммаксимал ингибиторлик концентрацияси (IС50) 14,87 мкМ ни ташкил қилди (2-расм).


1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27

  • РЕЗЮМЕ СОВРЕМЕННЫЙ ВЗГЛЯД НА МИКРОБНЫЙ ПЕЙЗАЖ ИНФЕКЦИЙ МОЧЕВЫХ ПУТЕЙ У ДЕТЕЙ Абдуллаев Р.К., Каримов Р.О.
  • SUMMARY CONTEMPORARY VIEW ON microbial landscape of urinary tract infections
  • Калит сўзлар
  • Тадқиқот материаллари ва усуллари.
  • 1-расм. Гетасан полифенолининг кимёвий тузилиш формуласи Олинган натижалар ва таҳлили.